Уругвай чемпионати Эрнан Фиорито исмли ишқибознинг ўлими сабабли мамлакат футбол ассоциацияси томонидан тўхтатиб қўйилди.
Воқеа маҳаллий ишқибозлар клублари ўртасида тўқнашув вақтида рўй берди, яраланган Фиорито кейинчалик жон топширди.
3 ва 6 ноябрга белгиланган 8 та ўйин бошқа муддатларга қолдирилди. Вафот этган ишқибоз 21 ёшда эди.