Италиялик таниқли мутахассис Фабио Капелло "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг ўйинига баҳо берди.
"Сампаолининг гапига қўшиламан, "Олтин тўп" иккита бўлиши керак. "Севилья"га қарши ўйинда кўрганларимиз - бу футболнинг энг юқори савияси.
Пеле, Марадона ва Месси - футбол тарихидаги учта нг буюк футболчилардир. Одамлар уларнинг ўйинини кўрганларида тик туриб қарсак чалганлар ва чалмоқдалар. Кўрсатаётган ўйини учун Мессига раҳмат", - дейди Капелло.