«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Қироллик клуби» таркибида урган энг муҳим голи ҳақида гапирди.
«Чемпионлар лигасининг сўнгги мавсумида, «Атлетико» дарвозасига пенальтилар сериясида урган голим - «Реал»даги энг муҳим голимдир» - деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг сўнгги мавсумида «Реал» «Атлетико»ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган, Роналду эса ҳал қилувчи пенальтини аниқ амалга оширган эди.