"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду энг яхши мураббийга овоз берганидан сўнг интервью берди.
"Бу ажойиб ҳафта бўлди. Мен "Реал" билан шартномамни узайтирдим, Nike билан янги шартнома туздим, шунинг учун бу ҳафта энг яхши бўлди.
"Реал" мен учун оила кабидир, бу клуб аъзоси эканлигимдан фахрланаман.
Зидан ҳам, Сантуш ҳам ақлбовар қилмас иш бажардилар. Ўйлашимча Португалия терма жамоаси билан Еврода ғолиб чиқиш қийинроқ, шунинг учун Сантушга овоз бердим. Бу нарса менинг мураббийларга бўлган муносабатимни англатмайди. Улар ҳар иккиси ажойибдирлар. Менинг ўрнимда улар ҳам шундай қилар эдилар", - дейди Роналду.