Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Барселона» «Челси»дан малилик 18 ёшли истеъдодни илиб кетди

Баҳо:
+-1 | -

Каталониянинг «Барселона» клуби Африканинг энг иқтидорли ёш футболчиларидан бири — Мали терма жамоасининг 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сейду Дембеле учун курашда «Челси»ни ортда қолдирди. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.

Africafoot нашри маълумотига кўра, JMG Academy тарбияланувчиси аллақачон «кўк-анорранглилар»ни танлашга қарор қилган ва яқин кунларда ҳужжатларни расмийлаштириш учун Испанияга йўл олади. Аввалроқ малилик футболчи учун асосий даъвогар «Челси» ҳисобланган ва лондонликлар у учун 1,5 миллион евро тўлашга тайёр эди. Шунингдек, австриянинг «Ред Булл Зальцбург» ҳамда Туркиянинг «Фенербахче» клублари ҳам футболчига қизиқиш билдирган.

Сейду Дембеле ўзининг нисбатан кичик жисмоний кўрсаткичларига (бўйи — 165 см) қарамасдан, халқаро майдонда ўзини ёрқин намоён эта олди. Унинг учун асосий трамплин Қатарда бўлиб ўтган U-17 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлди. Ушбу мусобақада Мали (U-17) сафида 5 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Мутахассислар айниқса унинг чап оёғи ва ҳимоячилар ортига кесиб ўтадиган узатмалар бериш маҳоратини юқори баҳоламоқда.

Шунингдек, Марокашда ўтган U-17 ёшлар ўртасидаги Африка миллатлар кубогида Дембеле 6 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Шу тариқа, «Барселона» дунё бўйлаб ёш истеъдодларни жалб этиш сиёсатини давом эттириб, Мали футболининг энг ёрқин вакилларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқда.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:25, 20.04.2026.
Ўқилди: 7072 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик