Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан биринчи учрашуви қандай бўлганини ҳикоя қилиб берди.
Роналду Сантуш қўл остида "Спортинг"да ўйнаган.
"Спортинг" бош мураббийи бўлган вақтимда унга циркча трюкларни бас қилса кўпроқ майдонга тушишини айтган эдим. Шунингдек, унга ривожлантириши керак бўлган жабҳаларини тушунтирган эдим. Эртаси куни машғулотга келдим ва энг биринчи мен келдим, деб турсам, Роналдунинг иккинчи жамоадаги шериклари билан шуғулланиб турганини кўрдим", - дейди Сантуш.
Роналду 2002дан 2003 йилгача "Спортинг"да ўйнаган ва 2009 йилда "МЮ"га ўтган.