Уругвайлик машҳур футболчи Диего Форлан «Олтин тўп» совринига ким муносиб экани ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Роналду 2016 йилда Европа чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Месси испания чемпиони бўлиб, мавсумни яхши ўтказди. Иккала футболчининг сермаҳсуллиги эса одамни ҳайратга солади.
Роналду Мессида мавжуд бўлган ҳислатларга эга эмас, аммо футболдаги ютуқларидан келиб чиқадиган бўлсак, айнан у «Олтин тўп»ни ютиб олиши керак» - деди Форлан Cope хабарида.