Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини 1994 йилги мавсумда бошқарган тожикистонлик мутахассис Шариф Назаров билан Тошкентда кичик суҳбат уюштирдик.
- Ассалому алайкум! Шариф ака, Тошкентда кўриб турганимиздан хурсандман.
- Ваалайкум ассалом. Аслида Самарқанд шаҳрига зиёратга келгандим. Шунчаки Тошкентдаги дўстимни ҳам кўриб кетиш мақсадида пойтахтга келгандим.
- Узрку, Сиз ҳақингизда бизнинг матбуотда маълумот йўқ. Ҳозирда ҳам футбол билан ҳамнафасмисиз?
- Албатта, футбол ичидаман. "Регар ТадАЗ" жамоасининг президенти саналаман. Шунингдек, олимпия термасига ҳам бош-қош бўлиб келяпман.
- Биламиз, мураббийлик фаолиятингиз давомида Ўзбекистон жамоасида ҳам ишлагандингиз. Адашмасам, "Навбаҳор"да кўп ҳам ишламагандингиз.
- 1994 йилда "Навбаҳор"да фаолият юритганман. "Навбаҳор" ўша йиллари дахшатли кучга эга эди. Мақсадимиз фақат чемпионлик ҳисобланган. Айрим сабабларга кўра бизни чемпион бўлишимизга тўсқинлик қилишарди. Ознина омадимиз ҳам келмаган пайтлар ҳам бўлган. Ўша кезларда чемпионат жуда қизиқ ўтарди. Асосий рақибимиз эса Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси саналган. Тўғриси ўша пайтларда клубдаги шароит ҳам зўр бўлгандида. Ҳозирги айрим жамоаларда ўша Намангандаги шароитларни кўрмаяпман. Мухлислик ҳақида фақат илиқ фикрлар билдириш мумкин.
- Ҳозирда ҳам Олий лига ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Тўғрисини айтганим маъқул, доим ҳам кузата олмаяпман. Ҳозир интернет асри. Исталган учрашув ҳақидаги маълумотларни тезкор билиб олиш мумкин.
- Наманганда ажойиб ўйингоҳ қурилди. 23 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Лекин бу "Навбаҳор" учун кичкиналик қилади деб ўйлаган эдик. Афсуски, ўйингоҳ сўнгги йилларда мухлислар билан тўлиб тошгани йўқ.
- Наманганлик мухлислар талабчанлиги маълум. Аввало бунга сабаб жамоанинг нурсиз ўйини бўлса керак. Севимли жамоанг доим ютқазаверса мухлислар оқими пасайиши тайин. Ҳозир кўриб турибманки, "Навбаҳор"нинг эгаллаб турган ўрни ўзига мос эмас. Ҳатто клуб биринчи лигага ҳам тушиб кетиши мумкин. Авваллари камида бронза учун курашилган. Билмадим, ҳозир "Навбаҳор"да ички вазият қандай. Мухлисларга ачинаман, холос. Умид қиламанки, "Навбаҳор" лигадаги ўрнини сақлаб қолади ва ўз мавқеини тиклашига тилакдошман.
Обид РУСТАМОВ суҳбатлашди
Ямалнинг бутсасининг учи офсайдда қолиб кетгани учун гол бекор қилинди (Фото) [2421]
SofaScore Беҳруз Каримовнинг "Базел"га қарши ўйинини баҳолади [2235]
Ла Лига. "Барселона" сафарда "Валенсия"ни тор-мор этди [1977]
Ямал "Валенсия"га урган икки голини кимга бағишлади? [1600]
Каримов 90 дақиқа ўйнади, "Лугано" ғалабали юришини давом эттирди [1557]
«Реал» қишки трансферлар бўйича режасини белгилаб олди [1553]
Ла Лига: «Барселона» пешқадам, «Реал» учинчи ўринга тушиб кетди (Турнир жадвали) [1510]
Хаби Алонсо Кайседо борасида хатога йўл қўйганини тан олди [1486]
Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди [1468]
Родри Эрикни жароҳатлади [1405]













