Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Жорже Мендеш: «Олтин тўп»ни фақат Роналду олиши мумкин. У тарихдаги энг яхши футболчи»

Баҳо:
+ | -

Машҳур футбол агенти Жорже Мендеш мижози Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини маълум қилди.

«Криштиану ажойиб мавсумни ўтказди. У 16 гол уриб, «Реал» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Европа чемпионлигини қўлга киритди. Португалия кичик мамлакат эканини ҳисобга оладиган бўлсак, ютуқ жуда катта аҳамиятга эга бўлди.

«Олтин тўп» соҳиби ва йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлиши ҳақида менда шубҳа йўқ. Уни фақат Роналду олиши мумкин. Бошқалар билан солиштирадиган бўлсак, ўтган мавсумда у жуда катта фарқ билан устунликка эришди.

Криштиану – ҳар куни меҳнат қиладиган жангчи. Менимча Роналду – футбол тарихидаги энг яхши футболчи, бу аниқ» - деди Мендеш.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:13, 11.11.2016.
Ўқилди: 10831 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.