"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Хуан Мата жамоадоши Златан Иброҳимовичнинг жамоа муҳитига таъсири ҳақида гапирди.
"У жамоага кўп нарса олиб кирди. У ўзига хос феъли билангина эмас, футболни тушуниши, ечиниш хонасида жамоадошлари билан муносабати борасида ҳам.
У ўзгаларга мотивация бериш учун ўз вақтида вақтида тугмани босади. У жуда қизиқ йигит, жамоани ажойиб равишда тўлдирди.
У доим керакли вақтда, керакли инсонга ҳазил-мутойиба қилади. Бундай шахс ечиниш хонасига керак", - дейди Мата.