Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

“Металлург”: футзал бўйича мамлакат чемпионатида қатнашади

Баҳо:
+ | -
Бу йил футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати йигирма биринчи марта ўтказилади. XXI миллий чемпионатдан эътиборан Бекободнинг “Металлург” мини футбол жамоаси ҳам кучлилар сафида иштирок этадиган бўлди.   Кеча Ўзбекистон футбол федерацияси мажлислар залида ўтказилган йиғилишда олий лигада қатнашувчи жамоалар сони узил-кесил аниқланди ва чемпионат ўйинларига қуръа ташланди. Унга кўра биринчи турда “Металлург” узлуксиз 5 та ўйин ўтказиши маълум бўлди. Бекободликларнинг биринчи турдаги рақиблари Тошкентнинг “Локомотив”, “Ардус”, Самарқанднинг “Нафис”,  Андижоннинг “Турон-Солиқчи” ҳамда Бухоронинг “Когон” жамоалари бўлишади.   Бугун “Металлург” футзал жамоаси Ўзбекистон футзал ассоциациясида буюртмадан ўтади. Жамоада миллий чемпионатларимизда фаолият олиб борган бир қатор тажрибали ўйинчилар билан биргаликда катта футболда ёшлар таркибида ҳаракат қилган ўйинчилар ҳам мавжуд. Мавсум арафасида ташкил этилган “Ассоциация кубоги”да қатнашган ўйинчилар сафига Ғулом Мамажонов, Илҳом Юсупжонов ҳамда Шавкат Деҳқоновлар келиб қўшилишди. Ва ўз навбатида ўша турнирда ҳаракат қилган С.Шоаҳмедов, С.Маҳмудов сингари ўйинчиларнинг исми шарифлари буюртмономадан ўрин эгалламаган. Жамоанинг якуний таркиби ҳақида қўшимча маълумот берамиз. Эслатиб ўтамиз, “Ассоциация кубоги”да Николай Одушев шогирдлари гуруҳ босқичида иккита ўйинда ғалаба қозониб, иккита учрашувда имкониятни бой берган ва бешта жамоа орасида учинчи ўринни эгаллаганди.   1-босқич, 1-турнинг “Металлург” учун тақвими: 14 ноябрь, соат 12:00: “Металлург” – “Локомотив” 15 ноябрь, соат 18:00: “Нафис” – “Металлург” 16 ноябрь, соат 14:00: “Металлург” – “Ардус” 18 ноябрь, соат 14:00: “Турон-С” – “Металлург” 19 ноябрь, соат 16:00: “Металлург” – “Когон”
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:06, 12.11.2016.
Ўқилди: 8994 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик