Хабарингиз бор, айни пайтда миллий чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келган. Шу сабабли Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бугун Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Қизиқарли кўриниш олган матчда “темирйўлчилар” 2 та тўп фарқи билан зафар қучишди. Голларга Садриддин Абдуллаев ва Азизбек Омонов муаллифлик қилишди.
Ўртоқлик учрашуви. 12 ноябрь
«Локомотив» — «Қизилқум» 2:0
Голлар: С. Абдуллаев (20), А. Омонов (90)
“Локомотив”: Маъмур Икромов (Сарвар Каримов — 46), Неманья Яничич, Икром Алибоев, Салим Мустафоев, Шерзод Файзиев, Тимур Кападзе (Фаррух Иброҳимов — 71), Кахи Махарадзе (Сергей Прохоров — 46), Олег Зотеев, Садриддин Абдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов (Бобур Тиллабоев — 82).
“Қизилқум”: Эркин Жабборов, Георги Квесиешвили, Акмал Рустамов (Ғайрат Жумаев — 73), Файзулло Қамбаров, Азизбек Усмонов, Эркин Бойдуллаев, Жасур Ҳасанов, Нодирхон Камолов, Неманья Йованович, Воҳид Шодиев, Алишер Юсупов
Четлатиш: Азизбек Усмонов («Қизилқум», 86).