Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Гарет Саутгейт бош мураббий қилиб тасдиқланишини истамоқда. Ёш мутахассиснинг қўл остида инглизлар ЖЧ-2018 саралашида 2 марта ғалаба қозониб, 1 март дуранг натижа қайд қилишди.
«Саутгейт қўлидан келган барча ишни қилди. У - бош мураббий бўлишга энг яхши номзод. Уни қўл остида ўйнаш менга ёқади. Бироқ раҳбарият қандай қарор қабул қилишини билмайман» - деди Руни AFP хабарида.