"Зенит"нинг собиқ яримҳимоячиси Юрий Желудков Россия терма жамоасининг Қатар терма жамоасига мағлубиятига (1:2) муносабатини билдирди.
"Қатар-Россия учрашувини томоша қиларканман, терма жамоага кўчадан ўтган йўловчиларни йиғиб олишганга ўхшади. Ким биринчи ёзилган бўлса - ўша майдонга тушган. Ҳар ким ўз билганича ўйнади. На шахс бор, на фамилиялар. Агар шу бизнинг термамиз бўлса, унда мен ҳам ўйнашим керак эди.
Жаҳон чемпионатигача бир ярим йил қолди, бу жамоани таниб улгурган бўлишимиз керак, аммо ҳозир уларнинг фамилияларини ўрганяпмиз", - дейди Желудков.