«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Латвияга (4:1) қарши ўйинда 2та гол урди.
Роналду голлардан бирини пенальтидан уришга муваффақ бўлди. Аммо 2-бўлимда яна бир пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
Натижада, футболчининг пенальтилардан фойдаланиш статистикаси яна ёмонлашди.
Криштиану Роналду 2016 йил давомида 10 марта пенальти тепган бўлса, шулардан бор йўғи 4тасини (40%) аниқ амалга ошира олди холос.