Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжуманининг батафсил кўринишини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
"Афсуски, натижа бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади. Ваҳоланки, учрашув давомида яхши ўйин кўрсатдик, ҳисобда олдинда бордик. Ижобий натижага эришиш учун жипслашган ҳолатда ўйнадик. Бугунги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Гол ўтказиб юборилган вазиятларни инобатга олмаганда, олдимизга белгилаб олган барча ишни амалга оширдик. Бугунги ўйини орқали Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бир эканини исботлади. Бугунги мағлубиятга қарамай, ЖЧ йўлланмаси учун ҳали имкониятни йўқотмадик.
Ҳа, Ким Шин Ук захирадан тушиб, Жанубий Кореянинг ўйинини кучайтиришини билардик. Бизнинг бўйи энг баланд футболчимиз унга қарши ўйнаши керак эди. Афсуски, ўйинчимиз ҳаводаги тўп учун курашда имкониятни бой берди ва шундан сўнг иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бу вазиятда фақат унинг ёлғиз ўзи айбдор эмас. Ким Шин Ук бош билан тўпни шеригига етказган вазиятда қолган қолган футболчилар тўп учун курашишлари ва гол урган футболчини ёпишлари керак эди. Корея Қатар дарвозасига худди шундай гол урганди.
Корея терма жамоасида ўйинчилар ва мураббийлар алмашса ҳам доимий равишда кучли жамоа бўлиб қолаверади. Бизнинг жамоада ҳам кучли футболчилар йиғилган. Бугун биз етарли қаршилик кўрсатдик. Афсуски, бироз омадимиз келмади.
Корея футболини яхши биладиган Гейнрих нима учун ўйин бошидан ҳаракат қилмади? Уни захирадан туширишга режалаштиргандим ва мен буни амалга оширдим", - дейди Самвел Бабаян.