Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи 3-босқичида Ўзбекистон трема жамоаси Жанубий Корея термаси билан куч синашиб, мағлубиятга учради. Мехмонда ўтказилган учрашув, кутилганидек, Ўзбекистон терма жамоаси учун оғир бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳамюртларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида кореялик ҳимоячининг суст ҳаракатидан сўнг, дарвозабон ўз ўрнини ташлаб чиқиб тўпни қайтаришга мажбур бўлди. Корея дарвозабони қайтарган тўп Марат Бикмаевга келиб тушди. Терма жамоамиз аъзоси Бикмаев тўпга ақилли зарба бериб, уни қўриқчисиз қолган рақиб дарвозасига аниқ йўналтирди. Ҳисоб 0:1 кўринишида Ўзбекистон терма жамоаси олдинга чиқиб олди. Ўйиннинг биринчи бўлими шу ҳисоб билан якунданди.
Иккинчи бўлимда устунлик мезбонлар қўлга ўтгандек кўринди, ва бу 69-дақиқада ўз исботини топди. Корея терма жамоаси футболчиси Нам Тай Ҳи ҳисобни тенглаштирди.
Бизни аслида дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Очколар ҳисобида гуруҳда биринчи бўлиш имконимиз бор эди. Бироқ бу натижага кореяликлар рози бўлишмади ва ўйиннинг 85-дақиқасида яна бир ўйинчи Коо Жа Чеол Жанубий Кореяни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2:1, Ўзбекистон шундоқ ҳам оғир учрашувда янада оғир вазиятга тушиб қолди.
Мазкур ҳисоб ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалигунга қадар сақланиб қолди. Ўзбекистон терма жамоаси сафарда мағлубиятга учради. Бизнинг футболчилар мукаммал даражада ҳужум қилолмади. Ҳимоямиз ҳам шунга монанд экани яққол кўзга ташланди.
Биз ўйин борасида фикр билдиришга ҳам, терма жамоамиз ўйинини кучайтириш учун маслаҳатлар беришга ҳам ожизмиз. Фақат шу нарса аниқки, Ўзбекистон 2018 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиши учун энди барчасини бошидан бошлашига тўғри келади.
Мухторбек Абдуллаев
Эрон бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият сабабини айтди [3892]
Ҳусановга «Челси»дан ташқари яна 3 та клубдан қизиқиш бор! [3451]
«Манчестер Сити» қуйи лигага тушириб юборилиши мумкин [3086]
Ўзбекистон Осиё ўйинларида ярим финалга йўл олди [3019]
"Реал" футболчиси "Барселона"нинг кучини тан олди [2906]
«Манчестер Сити» чемпионлик унвонларидан маҳрум этилса, улар кимларга насиб этади? [2531]
Роберто Карлос: «Футболда топган пулимнинг 99 фоизини йўқотдим» [2342]
«Барселона»нинг янги трансферлари Кубарсини ҳайратда қолдирди [2266]
Дидье Дешамга терма жамоани бошқариш таклиф қилинди [2105]
«Барселона» футболчиси Моуриньонинг гапларига жавоб қайтарди [2101]













