"Бавария" бошқаруви раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоа ҳужумчиси Филипп Лам фаолиятини якунлаганидан сўнг клубда қолишини истамоқда.
"Лам - ажойиб футболчи ва жамоа сардори. Бундан ташқари, унинг яхши маълумоти ҳам бор. Мен уни клуб спорт директори лавозимида кўряпман", - дейди Румменигге.
Аввалроқ Лам ушбу мавсумдан сўнг фаолиятини тугатмоқчи канини айтган эди.