Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Осиё Чемпионлар Лигаси—2017 да Ўзбекистоннинг квоталари кескин камайди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг келаси мавсуми гуруҳ босқичига фақатгина Ўзбекистон чемпиони тўғридан-тўғри йўлланма олади. 2015—2016 йилги мавсумда бу кўрсаткич 3 тани ташкил қилаётганди.

Мутахассис Алишер Никимбаев ЖЧ—2018 саралаш босқичининг 5-туридан кейин йўлланмалар сони деярли ҳал бўлганига ойдинлик киритди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2016 йил ҳисобидан ўзининг сўнгги расмий ўйинини ўтказиб, мағлубиятга учради. Мамлакат клублари халқаро майдондан чиқиб кетган. Шу боисдан ҳам квоталар сонининг ошишига умид қолмаган.

Сўнгги икки мавсум Ўзбекистон 3+1 квотасига эга бўлиб келган бўлса, кейинги икки йилда бу 1+2 ни ташкил қилади. Мамлакат вице-чемпиони ва Кубоги соҳиби саралаш босқичидан ўцагина, гуруҳ ўйинларига қўшилиши мумкин. БАА ва Саудияда бу кўрсаткич 3+1, Эрон билан Қатарда 2+2.

Бу борада БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Қатар каби лигалар Ўзбекистондан илгарилаб кетди. Кувайт дисквалификация муддатини давом эттирмоқда. Ироқ ўз квоталари сонидан фойдала олмаса, унинг йўлланмалари Эронга ўтиб кетади.

Маълумот учун, ОФК клублар ва терма жамоаларининг халқаро майдондаги иштирокига қараб, уларга балл бериб боради. Ўзбекистон жамоалари Осиё Чемпионлар Лигасининг сўнгги икки мавсумида муваффақиятсиз қатнашди. «Бунёдкор», «Пахтакор», «Насаф» клублари ҳар икки сафар ҳам гуруҳ босқичидан ўта олмаган бўлса, «Локомотив» 2016 йилги мавсумда чорак финалга қадар етиб борганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:21, 16.11.2016.
Ўқилди: 29890 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади [5635]

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [4927]

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр [4661]

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди [3427]

Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»дан бошқа гранд клуб сафига ўтмоқчи [2210]

Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди [1920]

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади [1699]

Ниҳоят! Роналду Саудия Арабистони чемпиони! У сўнгги турда 2 та гол урди (видеошарҳ) [1660]

Тухель Магуайрнинг терма жамоа таркибидан четда қолгани ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди [1578]

Роналду чемпионликка битта сўз билан муносабат билдирди [1504]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик