"Атлетико" яримҳимоячиси Коке қалб жароҳати битмаслигини маълум қилди. Футболчи жамоаси мағлуб бўлган ЕЧЛнинг икки финалини назарда тутмоқда.
Алам қиладигани, бу икки финалда "Атлетико" ўзининг принципиал рақиби - "Реал"га ютқазган эди.
"Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса ҳам "Атлетико" Милан ва Лиссабон финаллирда орттирган ярасини битира олмайди. Оғриқни ҳар доим ҳис қиламиз. Аммо бу спорт, бу ерда бир томон ютади. Биз мусобақада ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз", - дейди Коке.