Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Олий лига. “Сўғдиёна” – “Насаф” - превью

Баҳо:
+ | -

“Насаф” навбатдаги 29-тур учрашувини сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 19 ноябр шанба куни “Сўғдиёна” марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00да бошланади.

Учрашув анонси

ЎзПФЛ 29-тур. 19.11.2016.

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши)

Жиззах ш., “Сўғдиёна” марказий стадиони. 14:00да

 

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий),

Қанот ҳакамлари:  Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкен)

Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Сайфитдин Ирматов (Тошкент).

Учрашув бош ҳаками ҳақида: Рустам Бобомуродов бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги ”Насаф” – “Обод” 1:0 ва “Машъал” – “Насаф” 1:0 учрашувларини ҳам бошқарган.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 31 маротаба куч синашган. Шулардан 24та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 6 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 95 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 66:29.

“Сўғдиёна” футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда бўлиб ўтган учрашувда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Шундан кейинги ўзаро бўлиб ўтган 11 учрашувда жамоамиз кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.

Ушбу жамоалар ўртасидаги Қаршида бўлиб ўтган, бу йилги мавсумдаги ўзаро илк учрашувида, “Насаф” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Учрашувдаги жамоамиз голларига Ислом Рашидхонов ва Деян Больевичлар муаллиф бўлишган.

Жиззахда бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Жиззахда ўзаро 15та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 5 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 10 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Жиззахдаги учрашувларда дарвозаларга жами 41та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида – 14:27.

Ушбу жамоалар 1997 йилги мавсумдан ўзаро майдонга тушган бўлсаларда, “Насаф” сафардаги илк ғалабасини 2000 йилги мавсумда қўлга киритган. Бу учрашувда жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувдаги голни Рустам Абдуллаев киритган.

“Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида сўнгги бор “Насаф”ни 2008 йили мағлубиятга учрата олганини юқорида айтиб ўтдик.

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

Жамоамиз жиззахликларни энг йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

2000 йили Қаршида ўтган баҳсда “Насаф” илк марта “Сўғдиёна”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Ушбу беллашувда дарвозабонимиз Петр Гизимчук 11 метрлик жарима тўпини голга айлантирган.

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” тўрт марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009 йил, 4:1 – 2004, 2009).

Яна бир қизиқарли факт, ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларда энг “яхши кўрган” ҳисоби – 2:1 ёки 1:2дир. Ўзаро ўтказилган 31 учрашувда бу ҳисоб 9 марта такрорланган. Жамоаларнинг миллий чемпионатдаги ўзаро учрашувларида илк марта ва сўнгги марта қайд этилган ҳисоб ҳам 2:1ни ташкил этади.

Ўзаро учрашувларда энг кўп гол киритган футболчилар

Ўзаро ўйинларда Зафар Холмуродов жиззахликлар дарвозасини 8 марта нишонга олган. Ҳанузгача ҳеч бир футболчимиз жиззахликлар дарвозасини шунча ишғол эта олмаган. Шунингдек,  Бахтиёр Давлатов ва айни пайтда жамоамизга бош мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев ва жамоамизнинг собиқ футболчиси Баҳодир Аннаматовлар ўзаро ўйинларда 3 мартадан “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси ўтказилган 28 учрашувда 57 очко жамғариб, 3-ўринда бормоқда. “Сўғдиёна” жамоаси 34 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасини эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 28-турда “Нефтчи” жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

“Сўғдиёна” жамоаси ўтган турдаги учрашувни сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:16, 17.11.2016.
Ўқилди: 4463 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.