«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли бирга ишлаган мураббийлари ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Роберто Манчини энг эътиборли ва яхши мураббий бўлган. У ажойиб инсон, ундан жуда миннатдорман. Иккинчи ўринга Люсьен Фавр ва Жозе Моуриньони қўйган бўлардим. Жозе кучли иштиёқ туғдира олади, афсуски у билан келишолмай қолганман.
Энг ёмон мураббий? Юрген Клоппмас, уни умуман билмайман. Фаолиятимдаги энг ёмон мураббий - Брендан Рожерс. Уни машғулотларидан завқ олардим, аммо муносабатларимиз жуда ёмон бўлган» - деди Балотелли.