Универсал жангчилар чемпионати (UFC)нинг ўрта енгил ва енгил вазн тоифасида чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор фаолиятини 2015 йилда фаолиятини якунлаган АҚШлик кичик Флойд Мейвезер билан жанг учун 100 миллион доллар ишлаб олмоқчи. Бу ҳақда, TMZ порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалроқ Мейвезер UFC жангчиси Конор Макгрегор билан бокс қоидаларига кўра жанг қилиш истаги борлиги ҳақида маълум қилган эди.
«Флойд бунга тайёр эмас. У ҳақиқий жанг қилишни истамайди. У бокс жангини истаяпти. Мейвезер асл курашни хоҳламаётгани учун, бокс қоидалари билан ўтадиган беллашув учун 100 миллион доллар хоҳлайман», – деди ирландиялк боксчи.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Мейвезер машғулотларга қайтгани ва бу унинг боксчилик фаолиятини янгилаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларнинг пайдо бўлишига мажбур қилгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, Конор Макгрегор икки вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган биринчи жангчи ҳисобланади.