«Атлетико» клубининг собиқ ҳимоячиси Луис Переа Мадрид дербисида жамоаларнинг имконияти тўғрисида гапирди.
«Мен Симеоне футболининг катта ихлосмандиман. Омадим келиб, у билан бирга ўйнаганман. Диего нафақат «Атлетико» футболчиларини, балки клубнинг ҳам менталитетини ўзгартира олди. Биз барқарор натижалар кўрсата олмасдик. Бугунги кунга келиб, «Атлетико» — «Реал»га қарши ўйин фаворити» - деди Переа Bernabeu Digital хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» - «Реал» ўйини 19 ноябрь куни ўтказилади.