Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Олий лига. "Локомотив" - "Металлург" (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун мамлакатимизнинг янги чемпиони – “Локомотив” жамоаси ўзининг 29-тур доирасидаги ўйинини ўтказади.

“Темирйўлчилар”га Бекободнинг “Металлург” клуби рақиблик қилади.

Маълум бўлишича, ушбу икки жамоа олий лигада жами 23 марта тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 13 марта ғолиб бўлган. 7та ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса 3та ўйинда зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Локо” томонида – 42:18. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 46 очко жамғарган бўлса, “Металлург” 16 очкони йиққан.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1га тенг. Бекободликларда бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди. Биринчи даврада Бекободда ўтган баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилган.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2015 «Локомотив» - «Металлург» 1:1
15.08.2014 «Локомотив» - «Металлург» 5:1
12.04.2013 «Локомотив» - «Металлург» 2:1
21.09.2012 «Локомотив» - «Металлург» 5:1
04.06.2010 «Локомотив» - «Металлург» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” Тошкентда тўққиз бор ғалаба қозонган. Икки марта (2007 ва 2015 йил) дуранг қайд этилган. Ҳозирга қадар “Металлург” сафарда бу жамоани умуман мағлуб эта олмаган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:39, 18.11.2016.
Ўқилди: 4429 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.