Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Азамат Абдураимов Самвел Бабаяннинг Жанубий Кореяга қарши ўйиндаги хатоларини кўрсатиб берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши мағлубият билан якунига етган ўйинидан кейин собиқ футболчи Азамат Абдураимовнинг «Эрудит Спорт» газетасида таҳлилий мақоласи чоп этилди.

Ўз вақтида журналистика соҳасида ҳам фаолият олиб борган Абдураимов биринчи бўлимда намойиш этилган ўйиндан қониқиш ҳосил қилганини айтган:

«Ўйиннинг дастлабки қисмида кўрсатилган футбол мени ҳам жуда хурсанд қилди. Вакилларимиз рақибдан қўрқмай, ажойиб ҳимояланди, бўш ҳудудларни фаоллик билан ёпа олди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Замонавий прессинг сабаб қарши ҳужум бошлаб, Жанубий Корея терма жамоаси футболчиларини хато қилишга мажбур қила олди», — деб ёзган Азамат Абдураимов.

«Танаффусдан кейин эса мураббийлар хатога йўл қўйди. Иккинчи бўлим рақиб бизга умуман бошқа футбол таклиф қилганида, мураббийлар штаби ва футболчилар бунга тайёр эмасди. Мезбонлар захира кучларидан жуда тўғри фойдаланди, биз бу борада хато қилдик».

Муаллиф сўзларига кўра, иккинчи бўлимга келиб Александр Гейнрихнинг майдон тушгани нотўғри қарор бўлган:

«Жамоамиз асосий вақтни ҳимояланиш билан ўтказаётган пайтда Александр Гейнрих сингари тўпни ўзида сақлай олувчи ҳужумчи эмас, қарши ҳужумда тезкорлигини намойиш эта оладиган футболчи зарур эди. Чунки, бунгача бутун ўйин давомида биз ҳимояланишда жанговар, кескин ўйин намойиш этиб, яккакурашларда ҳам ютаётган бўлсак, ҳужумда рақиб дарвозабонининг хатосидан бўлак ҳеч нарсани қойиллата олмаётгандик. Яъни, биз фойдаланишимиз мумкин бўлган ягона вариант — қарши ҳужум бўлса-да, ўйин давомида айнан ниманинг эвазига ғалаба қозонишимиз мумкин эканлигини кўрсата олмадик».

«Иккинчи бўлимда Штилике ўз захира кучлари билан Бабаянни мағлуб этди. Самвел қарши ҳужумда тезкор Сардор Рашидовни туширмай, Гейнрихни туширгани иш бермади. Фикримча, бу нотўғри қарор эди».

Азамат Абдураимов Жанубий Кореяга қарши ҳаракат қилган таркибни оптимал деб баҳоламаган, бу фақатгина Самвел Бабаян таркиби эканини маълум қилган:

«Шахсан мен бугунги терма жамоанинг таркибини оптимал таркиб деб ҳисобламайман, бу Бабаян жамоаси. Чунки терма жамоа натижасига айнан у жавоб беради, шу боис Самвел ўзи ишонган футболчиларни терма жамоага таклиф этган, уларни майдонга туширмоқда. Масалан, бу жамоада мен ишлаганимда, таркиб бугунгидек кўриниш олмаган, мен кўришни истаган футболчилар жамланарди», — деб ёзган Абдураимов.

«Бугунги кунда мутахассислар сингари мухлислар ҳам терма жамоамиз таркибидан қониқиш ҳосил қилаётгани йўқ. Чунки, чиндан ҳам мамлакатимизда яна камида 10 футболчи борки, улар айни дамда терма жамоамизга тўп суришга лойиқ. Мисол учун, Игорь Сергеев ишончни оқлаётгани йўқ. У Хитойда етарлича ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти. Унинг ўрнига бемалол Олий Лига тўпурари Темурхўжа Абдухолиқовни синаб кўрса бўлади».

«Ўйинда Александр Лобанов ҳам тўпга чиқишларда, гол урилган вазиятда жой танлашда хатоларга йўл қўйди. Ҳимоячилар гол киритилган вазиятларда хатолардан ҳоли бўлмади. Мен футболчиларни яққол айбдор демоқчи эмасман, аммо уларда ҳам етарлича хатолар кўзга ташланди».

Хулоса ўрнида муаллиф мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг ҳам муваффақиятсизликларига тўхталиб, шундай таклиф берган:

«Ўйлайманки, йил якунида ушбу натижаларимиз чуқур таҳлил этилиши ва ва ташкилий қўмита даражасида кўрилиб, бу борада қандайдир ўзгаришлар киритилиши лозим. Токи кейинги йилда натижаларимиз янада яхшиланиши ва футболимиз ривожланиши учун».

Маълумот учун, Азамат Абдураимов Ўзбекистон термасининг Жанубий Корея устидан қўлга киритилган тарихдаги ягона ғалабасида гол урган футболчи ҳисобланади. 1994 йил Хиросимадаги Осиё Ўйинларида айнан унинг голи ўзбекистонликларга Жанубий Корея устидан ғалаба тортиқ қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:39, 18.11.2016.
Ўқилди: 29986 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.