Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

А серия 13-тур. «Сампдория» клуби «Сассуоло»га қарши ўйинда фантастик ирода намойиш қилди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Сампдория» - «Сассуоло» ўйини драматик тарзда кечди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда «Сассуоло» клуби 10 дақиқа ичида 2та гол уриб, ҳисобда ишончли тарзда олдинда бораётган эди.

Аммо ўйин тугашига 6 дақиқа қолганда мезбонлар фантастик ирода намойиш этишди. Дастлаб улар 2 дақиқа ичида ҳисобни тенглаштира олишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса пенальтидан гол уриб, ғалабани илиб кетишди.

Италия чемпионати, 13-тур

Сампдория – Сассуоло 3:2 (0:0)

Голлар: 0:1 – 64 Риччи, 0:2 – 74 Рагуза, 1:2 – 84 Куальярелла, 2:2 – 85 Муриэль, 3:2 – 90, пенальти Муриэль.

Сампдория – Пуджони, Реджини, Шкриньяр, Сильвестре, Торрейра, Сала (Педру Перейра, 88), Баррето (Прат, 70), Линетти, Фернандеш (Шик, 78), Куальярелла, Муриэль.

Сассуоло – Консильи, Пелузо, Антей, Ачерби, Гаццола, Миссироли (Маньянелли, 61), Пеллегрини, Рагуза (Аджапонг, 82), Маццителли, Риччи, Дефрель (Матри, 75).

Огоҳлантиришлар: Сала (18), Антей (21), Шкриньяр (29), Сильвестре (52), Миссироли (53), Пелузо (62), Торрейра (76).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:01, 20.11.2016.
Ўқилди: 5716 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.