Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Аёллар футболи. XXII Ўзбекистон чемпионати якунига етди

Баҳо:
+ | -

Бу йилги олий лига жамоалари ўртасидаги XXII Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Кеча чемпионатнинг сўнгги учрашуви Бекободнинг “Металлург W” ҳамда Андижоннинг “Андижанка” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Бу учрашувнинг аҳамиятли томони шунда эдики, ғолиб жамоа кумуш медални қўлга киритиши мумкин эди. Аммо Бекобод жамоасини ўзаро дуранг натижа ҳам кумуш медалга эришитириши мумкин эди. Шундай бўлди ҳам, учрашувда ҳисоб очилмади. Демак, бу йилги чемпионатда Қаршининг “Севинч” жамоаси чемпионликни, Бекободнинг “Металлург W” жамоаси кумуш медални, Андижоннинг “Андижанка” жамоаси эса бронза медалини қўлга киритди.

XXII Ўзбекистон чемпиони

“Севинч” (Қарши)

Кумуш медал соҳиби (II ўрин)

”Металлург W” (Бекобод)

Бронза медали соҳиби (III ўрин)

“Андижанка” (Андижон)

Бу йилги чемпионатда 11та жамоа ишитрок этди, чемпионат баҳслари 27 апрелда бошланиб 20 ноябрда якунига етди. Чемпионат иштирокчилари жами 220та учрашувда майдонга тушишди. Дарвозаларга жами 410та тўп киритилди.

Жорий чемпионатда “Севинч” жамоаси барча кўрсаткичларда етакчи бўлди. Жамоамиз ўтказилган 20та учрашувнинг барчасида ғалаба қозионишди ва 60 очкони қўлга киритишди. Рақиблари дарвозасини 93 марта ишғол этишиб, ўз дарвозаларидан 9та гол ўтказиб юборишди. Киритилган голлар бўйича ҳам, ўтказиб юборилган голлар бўйича жамоамиз энг яхши кўрсаткичга эга бўлди. Жамоамиз бу йилги чемпионатда 2 тур қолганида муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишди ва ўз тарихларида 12 карра чемпион бўлишди.

Қуйида Ўзбекистон аёллар футболида чемпионлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

 Йил               1-ўрин                      2-ўрин                       3-ўрин

1995 «Бахо» (Тошкент ш.) «Андижанка» (Андижон ш.) «Ситора-Прага»(Самарқанд ш.)
1996 «Андижанка» (Андижон ш.) «Дилноза» (Тошкент ш.) «Ситора-Прага»(Самарқанд ш.)
1997 «Андижанка» (Андижон ш.) «Қирқ қиз» (Нукус ш.) «Ситора-Прага»(Самарқанд ш.)
1998 «Дилноза» (Тошкент ш.) «Андижанка» (Андижон ш.) «Медия-Гўзал» (Самарқанд ш.)
1999 «Андижанка» (Андижон ш.) «Гулбаҳор» (Наманган ш.) «Қирқ қиз» (Нукус ш.)
2000 «Андижанка» (Андижон ш.) «Гулбаҳор» (Наманган ш.) «Қирқ қиз» (Нукус ш.)
2001 «Андижанка» (Андижон ш.) «Андижанка» (Андижон ш.) «Ёшлик» (Бухоро ш.)
2002 «Андижанка» (Андижон ш.) «Гулбаҳор» (Наманган ш.) «Ёшлик» (Бухоро ш.)
2003 «Андижанка» (Андижон ш.) «Гулбаҳор» (Наманган ш.) «Талаба» (Қарши ш.)
2004 “Севинч” (Қарши ш.) «Андижанка» (Андижон ш.) «Гулбаҳор» (Наманган ш.)
2005 «Андижанка» (Андижон ш.) “Севинч” (Қарши ш.) «Гулбаҳор» (Наманган ш.)
2006 “Севинч” (Қарши ш.) «Андижанка» (Андижон ш.) «Строитель» (Зарафшон ш.)
2007 “Севинч” (Қарши ш.) «Андижанка» (Андижон ш.) «Строитель» (Зарафшон ш.)
2008 “Севинч” (Қарши ш.) «Андижанка» (Андижон ш.) «Строитель» (Зарафшон ш.)
2009 “Севинч” (Қарши ш.) «Андижанка» (Андижон ш.) «Ёшлик» (Бухоро ш.)
2010 Севинч (Қарши ш.) «Андижанка» (Андижон ш.) «Олимпия» (Қарши ш.)
2011 “Севинч” (Қарши ш.) “Андижанка” (Андижон ш.) “Ёшлик” (Бухоро ш.)
2012 “Севинч” (Қарши ш.) “Андижанка” (Андижон ш.) “Лочин” (Қарши ш.)
2013 “Севинч” (Қарши ш.) “Андижанка” (Андижон ш.) “Металлург W” (Бекобод ш.)
2014 “Севинч” (Қарши ш.) “Металлург W” (Бекобод ш.) “Андижанка” (Андижон ш.)
2015 “Севинч” (Қарши ш.) “Металлург W” (Бекобод ш.) “Андижанка” (Андижон ш.)
2016 “Севинч” (Қарши ш.) “Металлург W” (Бекобод ш.) “Андижанка” (Андижон ш.)

 

 XXII Ўзбекистон чемпионатининг якуний жадвали
Турнир жадвали
                        

                            Ў      Ғ      Д      М      К/Г     Ў/Г     Т/Н    Оч.
1. Севинч             20    20     0      0       93       9       84      60
2. Металлург W     20    15     2      3        81     22      59      47
3. Андижанка       20    14     3      3       48       13     35       45
4. Бунёдкор W      20    14     2      4       59      18     41       44
5.Машъал W          20     10    2      8       30      27      3         32
6. Олмалиқ W        20     8      4      8       25      23      2        28
7 . Қизилқум Гули  20     8      0     12      21       45    -24       24
8. Шўртан Lady      20     4      1     15      15       60   -45       13
9. Нефтчи W          20      3     4      13     15       64     -49      13
10. Бухоро W        20      3     3      14      14       60    -46      12
11. Локомотив W   20      0     1      19       9        69    -60        1

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 09:45, 21.11.2016.
Ўқилди: 6585 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик