"Рома" яримҳимоячиси Рожа Наингголанга жамоа бош мураббийи Лучано Спалеттининг ўзини алмаштириши ҳақидаги қарори ёқмади.
"Жаалларосси" бош мураббийи "Аталанта"га қарши учрашувда ўзининг кўрсатмаларига амал қилмаган футболчини иккинчи бўлимда алмаштирган эди.
Наингголан ўйиннинг финал ҳуштагини кутмасдан ечиниш хонасига йўл олди ва йўл-йўлакай римликлар мураббийи Марко Доменикини билан қизиққонлик тарзида ўйин тафсилотларини таҳлил қилиб борди.
Il Messaggero хабарига кўра, "Рома"нинг ечиниш хонасида томонлар "дилдан" суҳбатлашиб олишди.