Англия терма жамоасининг собиқ устози Сэм Эллардайс яна мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин.
ESPN хабарига кўра, мутахассис «Кристал Пэлас» клубининг бош мураббийи бўлишга асосий номзод саналяпти.
Раҳбарият қаторасига 5 ўйинда мағлубиятга учраган бош мураббий Алан Пардьюнинг ишидан норози ва уни яқин орада истеъфога чиқариши мумкин.