"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бейл Европа чемпионлар лигасининг 5-тури доирасида "Спортинг"га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олди.
"AS" нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли футболчи ўйиннинг 57-дақиқасида Коатес билан тўқнашув оқибатида чап тиззасини жароҳатлаб олган. Бэйл ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди, аммо оғриқ туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Ҳозирча Бейл жароҳатининг қанчалик оғирлиги номаълум. Тизза боғламидаги жароҳат жиддий бўлиб чиқса, у 3 декабрь куни "Барселона"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.