Неаполда «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг жароҳати маҳаллий мухлислар томонидан байрамона нишонланмоқда.
Шу йилнинг ёзида, Игуаин «Наполи»ни тарк этиб, «Ювентус»га ўтганида, Неаполь шаҳридаги Show Pizza ресторани, футболчи «Ювентус» таркибида жароҳат олган куни «Маргарита» пиццасининг нархини 99 центга туширишини эълон қилган эди.
«Пипита» «Пескара» клубига қарши ўйинда жароҳат олиб, Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Севилья» клубига қарши ўйинни ўтказиб юборди. Натижада ресторан эгаси ўз ваъдасининг устидан чиқди.
«Ниҳоят биз кутган кунлар етиб келди. Энди махсус акцияни бошлаймиз. Яқин орада 0,99 евро нархдаги пицца сотувга чиқади» - деди у.
Неаполлик мухлислар ҳужумчининг «Ювентус»га ўтиб кетишини ҳалигача ҳазм қила олишмаяпти.