"Челси" бош мураббийи Антонио Конте жамоа яримҳимоячиси Виллианнинг "МЮ"га сотилишига қаршилик қилмоқда.
Ушбу ҳафтада "МЮ" Виллианни сотиб олиш учун 40 миллион фунт тайёрлаб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу миш-мишлар футболчининг "кўклар" захира ўриндиғидан кўп қолиб кетаётгани билан боғланмоқда.
Конте эса воқеаларнинг бундай ривожига қарши ва Виллианга вақт берган. Конте журналистларга футболчининг онаси оламдан ўтганини ҳам эслатган.
"У сафга қайтди, шунинг учун форасини тиклаши керак. У нима учун дастлаб майдонда кўринмаганини биласиз. У ҳозир эътиборини ишга ва машғулотларга қаратиши керак. Вилли бизга жуда керак, мен унга ишонаман", - дейди Конте.