Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

АПЛ: 13-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 13-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни кузатдик.

Масалан, Лондон дербисида “Челси” ўз уйида “Тоттенхэм” устидан ғалаба қозонди. “Манчестер Сити” эса сафардан 3 очко билан қайтди.

Шунингдек, Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” бу сафар ишончли ғалабага эришди. “Манчестер Юнайтед” эса ўз уйида яна дуранг ўйнади. “Арсенал” “Борнмут”дан устун келди.

Муҳим 3 очко

“Манчестер Сити” жамоаси сафарда “Бернли” жамоасига қарши майдонга тушди ва Агуэронинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Шу куни манчестерликлар яхши ўйин кўрсатишди, ютқазиб турган жойида ирода намойиш этиб, 3 очкони илиб кетди.

26 ноябрь. Бернли. "Терф Мур" стадиони. 21794 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Бернли” – “Манчестер Сити” - 1:2
Голлар: Марни, 14 (1:0). Агуэро, 37 (1:1). Агуэро, 60 (1:2).

“Ливерпуль” ғалаба қозонди

“Ливерпуль” жамоаси ўз уйида “Сандерленд”га қарши майдонга тушди ва қийин кечган учрашувда Ориги ҳамда Милнернинг голи эвазига муваффақиятга эришди. Лекин бу ғалаба мерсисайдликларни биринчи ўринга қайтара олмади.

26 ноябрь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 53114 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Ливерпуль” – “Сандерленд” - 2:0
Голлар: Ориги, 75 (1:0). Милнер, 90 – пенальтидан (2:0).

“Челси” пешқадамликни сақлаб қолди

“Челси” жамоаси ўз уйида “Тоттенхэм”ни қабул қилди ва ишончли тарзда ғалабага эришди. Айтиш керакки, Лондон дербиси кутилганидек қизиқарли кечди. Тибо Куртуа голсиз сериясини тўхтатган бўлса, “Тоттенхэм” мавсумда илк марта мағлубиятга учради (мағлубиятни қабул қилмади лекин).

26 ноябрь. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони. 41513 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Челси” – “Тоттенхэм” - 2:1
Голлар: Эриксен, 11 (0:1). Педро, 45 (1:1). Мозес, 51 (2:1).

“Арсенал”дан ажойиб ғалаба

“Арсенал” жамоаси ўз уйида “Борнмут” клубини қабул қилди ва ғалаба қозонди. Лондонликлар ушбу ўйинда кучли қаршиликка дуч келишди. Аммо Санчеснинг дубли “тўпчилар” ғалабасига катта ҳисса қўшди.

27 ноябрь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 59978 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Арсенал” – “Борнмут” - 3:1
Голлар: Санчес, 12 (1:0). Уилсон, 23 - пенальтидан (1:1). Уолкотт, 53 (2:1). Санчес, 90+1 (3:1).

Манчестерда яна дуранг

“Вест Хэм” жамоаси сафарда “Манчестер Юнайтед” меҳмони бўлди ва ишончли ўйин намойиш этиб, ғалабага эришди. Шу куни Моуриньо шогирдлари тинмай ҳужум уюштирди, аммо рақиб ҳам анойи эмаслигини исботлаб, Манчестердан бир очко билан қайтди.

27 ноябрь. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони. 75313 томошабин.
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Манчестер Юнайтед” – “Вест Хэм” - 1:1
Голлар: Сахо, 2 (0:1). Иброҳимович, 21 (1:1).

Драматик учрашув

“Суонси” ўз уйида “Кристал Пэлас”ни қабул қилди ва драматик тарзда кечган баҳсда ғалаба қозонди. Айтиш мумкинки, аввалига мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Кейин меҳмонлар ирода кўрсатиб, ҳисобни тенглаштирди ва ҳатто олдинга ҳам ўтиб кетди. Бироқ Льорентенинг сўнгги дақиқаларда киритган дубли “Суонси”га ғалаба келтирди.

26 ноябрь. Суонси. "Либерти" стадиони. 20276 томошабин.
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Суонси” – “Кристал Пэлас” - 5:4
Голлар: Заха, 19 (0:1). Сигурдссон, 36 (1:1). Фер, 66 (2:1). Фер, 68 (3:1). Томкинс, 75 (3:2). Корк, 82 – ўз дарвозасига (3:3). Бентеке, 84 (3:4). Льоренте, 91 (4:4). Льоренте, 93 (5:4).

Қолган-қутганлар

26 ноябрь. Кингстон-апон-Халл. "Кей Си" стадиони. 18086 томошабин.
Бош ҳакам: Пол Тирни (Ланкашир).
“Халл Сити” – “Вест Бромвич” - 1:1
Голлар: Маколи, 34 (0:1). Доусон, 72 (1:1).

26 ноябрь. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони. 32058 томошабин.
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Лестер” – “Мидлсбро” - 2:2
Голлар: Негредо, 13 (0:1). Маҳрез, 34 - пенальтидан (1:1). Негредо, 71 (1:2). Слимани, 90+4 - пенальтидан (2:2).

27 ноябрь. Уотфорд. "Викариж Роуд" стадиони. 20058 томошабин.
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Уотфорд” – “Сток Сити” - 0:1
Гол: Гомес, 29 – ўз дарвозасига (0:1).

27 ноябрь. Саутгемптон. "Сент-Мэрис" стадиони. 31132 томошабин.
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Саутгемптон” – “Эвертон” - 1:0
Гол: Остин, 1 (1:0).

Тур жазолари

13-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 47та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатилди.

13-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчилар
Серхио Агуэро – 2та (“Манчестер Сити”)
Алексис Санчес – 2та (“Арсенал”)
Лерой Фер – 2та (“Суонси”)
Фернандо Льоренте – 2та (“Суонси”)
Альваро Негредо – 2та (“Мидлсбро”)

Энг тезкор гол
Чарли Остин – 1-дақиқа (“Саутгемптон” – “Эвертон”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Кевин Френд – 9та (“Суонси” – “Кристал Пэлас”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Крейг Поусон – 1та (“Саутгемптон” – “Эвертон”)

Энг кўп томошабин
“Олд Траффорд” стадиони — 75313 томошабин

Энг кам томошабин
“Кей Си” стадиони — 18086 томошабин

13-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Даррен Рендольф (“Вест Хэм”) - Виктор Мозес (“Челси”, 3), Николас Отаменди (“Манчестер Сити”, 2), Сесар Аспиликуэта (“Челси”, 3), Жеймс Милнер (“Ливерпуль”, 4) - Лерой Фер (“Суонси”, 3), Жордан Хендерсон (“Ливерпуль”, 2), Поль Погба (“Манчестер Юнайтед”, 3) - Фернандо Льоренте (“Суонси”), Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 4), Алексис Санчес (“Арсенал”, 5).

13-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)

13-турнинг энг яхши футболчиси “Манчестер Сити” футболчиси Серхио Агуэро бўлди. Жуда муҳим учрашувда у чиройли ва фойдали ўйин намойиш этди. Унинг дубли жамоага муҳим 3 очкони келтирди.

14-тур ўйинлари
3 декабрь, шанба
“Манчестер Сити” – “Челси”, соат 17:30
“Вест Бромвич” – “Уотфорд”, соат 20:00
“Кристал Пэлас” – “Саутгемптон”, соат 20:00
“Сандерленд” – “Лестер”, соат 20:00
“Сток Сити” – “Бернли”, соат 20:00
“Тоттенхэм” – “Суонси”, соат 20:00
“Вест Хэм” – “Арсенал”, соат 22:30

4 декабрь, якшанба
“Борнмут” – “Ливерпуль”, соат 18:30
“Эвертон” – “Манчестер Юнайтед”, соат 21:00

6 декабрь, сешанба
“Мидлсбро” – “Халл Сити”, соат 01:00

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:50, 28.11.2016.
Ўқилди: 8165 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.