Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Кела қолинг, итальянлар!

Баҳо:
+ | -

Кучли бешлик чемпионатлари эсланганда, Англия чемпионатини улар орасидаги гавҳар десак адашмаган бўламиз. Умуман инглизлар диёрида футболга бўлган қараш ва меҳр мутаносиблигини, ишқибозларнинг футболдан олаётган завқи билан ўлчасак бўлади, аммо охирги йилларда бу чемпионатнинг клублар савиясига панд еганига гувоҳ бўлдик. Хоҳ чемпионлар лигаси бўлсин, хоҳ Европа лигаси, клублар кўрсатаётган ўйин бизнинг шу тўхтамга келишимизга асос бўлар эди.

Лига ислоҳотларга муҳтож, буни инглизлар ва ниҳоят сезишди. Ўйинлар қанчалик томошабоп бўлмасин бу бир сароб эканлигини уларнинг еврокубоклар сари йўл олган чоғда кўриниб қолар эди. Чемпионатга кучли итальян мураббийлари кириб келди ва эътибор берайлик, ўтган мавсум ўзига хос эртак яратган "Лестер" клубининг натижаси бу фикрга ёрқин бир мисол бўла олади. Ўта тезкор ва доимо очиқ ўйин тарафдори бўлган АПЛ клубларига ҳужумга отланишдан олдин «етти ўлчаб, бир кесар» итальянларнинг қандайдир бир услуб киритганлиги, биз ўша билган савияни қайтариб бермоқда. Мақсадсиз футболни ўзгартириш, яъни жамоаларни бир бутун механизмга айлантириш, ҳар бир клубга қарши алоҳида стратегия ишлаб чиқиш ва энг муҳуми эҳтиёткорлик каби жиҳатлар, бизнингча, айнан АПЛ клубларига етишмаётган эди.

Эътибор қилганмисиз, айнан итальянлардаги натижа учун ўйнаш услубини яхши ўзлаштирган Моуриньо ҳар келганда бу чемпионатни ютиб кетаверар эди.

Клублар ўз қолипига қотиб қолган ва бу қолипдан чиқишга ҳаракат ҳам қилмаслиги натижаларда ўз аксини топиб қолди. Айнан итальян ҳавосига йўғрилган инглиз футболи, биз кутган натижани бермоқда. Раньери, Конте ва уларнинг ортидан В.Маццарининг келиши чемпионатга ўзига хос кўрк бағишлади. Уч мураббий ҳам 3 хил паллада ва ўша эртаклардаги 3 мушкетёрлардек қаҳрамонлик сари йўл олишди. Тўғри Маццарининг иши анчагина қийинроқ бўлсада, деярли ўртамиёна даражадаги «Уотфорд»ни кучлироғига айлантириш режаси, бизнингча, ёмон кетмаяпти.

Тобора «Ювентус»га ўхшаб кетаётган «Челси»ни кўраётганимиз ҳам бекорга эмас, албатта муҳими бу иш бермоқда, бунга натижалар гувоҳ. «Лестер» мавсум якунида қандай жойда турмасин, эртакни яхши якунлаб қўйган ва еврокубокларда ҳам иштироки ёмон кетмаяпти. Ўйлаймизки, Клаудиода ҳали очилмаган карталар бор.

Аксига олиб, дунёнинг энг мураббийлари ҳам айнан ҳозирги вақтда Англияда эканлиги ҳам бу йилги чемпионатнинг анчагина қизиқарли ўтишига шубҳа қолдирмаяпти. Балким, бу йилги эстафета Контега тегар. Ҳозирча даврани кенгроқ олинг, итальянлар ўйнасин!

Абдулҳамид Худойшукуров

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:15, 29.11.2016.
Ўқилди: 11893 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.