Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«Барселона» - «Реал» ўйинидан тушган маблағлар «Шапекоэнсе» клубига берилади

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати доирасидаги «Барселона» - «Реал» ўйинидан тушган маблағлар Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клубига берилади, деб таъкидламоқда midiario.com.

Ўйин 3 декабрь куни «Камп Ноу» стадионида ўтказилади.

Боливиянинг Lamia авиакомпаниясига тегишли ҳаво кемаси Колумбиянинг Медельин шаҳрига йўл олаётган эди. Самолёт Рионегро шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Лайнер бортида 72 йўловчи ҳамда 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт ичида футбол бўйича Бразилия А сериясида ҳаракат қилаётган «Шапекоэнсе» клубининг 27 футболчиси бўлгани ҳам хабар қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, «Шапекоэнсе» клубининг икки футболчиси – захира дарвозабони Жексон Фоллманн ва ҳимоячи Алан Рушель тирик қолган. Қутқарувчилар томонидан тирик топилган жамоанинг асосий посбони Данило кейинроқ шифохонада жон берди.

«Шапекоэнсе» футболчилари 1 декабрь куни Копа Судамерикано мусобақаси финал баҳси илк учрашуви доирасида «Атлетико Насьональ» клубига қарши майдонга тушиши керак бўлган. «Шапекоэнсе» ўз тарихида илк бор мазкур мусобақанинг финал беллашувига чиққан эди.

Маълумот учун, Копа Судамерикано Жанубий Америка минтақаси клублари ўртасидаги Копа Либертадорес турниридан кейин нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган мусобақадир.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 12:30, 30.11.2016.
Ўқилди: 9998 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.