Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

UFC чемпиони Конор Макгрегор боксчилик лицензиясини олди

Баҳо:
+ | -

Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC)нинг енгил вазндаги чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор АҚШнинг Калифорния штатида боксчилик лицензиясини олди. Бу ҳақда, MMA Fighting порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

«Конор ҳақиқатдан ҳам лицензия олди. Шу дамдан буён у Калифорнияда боксчи бўлди. Эндиликда Макгрегор ўзига муносиб рақиб топиши керак», – деди Калифорния атлетлари комиссияси ижрочи директори Энди Фостер.

Аввалроқ профессионал рингда мағлубиятга учрамаган ҳамда фаолиятини якунлаган АҚШлик боксчи кичик Флойд Мейвезер Конор Макгрегор билан бокс қоидаларига кўра жанг қилиш истаги борлиги ҳақида маълум қилган эди. Бунга жавобан ирландиялик жангчи Мейвезер билан бокс қоидаларига мувофиқ жанг ўтказиш учун 100 миллион доллар сўраганди.

Конор Макгрегор 13 ноябрь куни UFC’нинг енгил вазн тоифасида Эдди Альваресни мағлубиятга учратиб, икки вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган илк жангчига айланган эди. Бунга қадар у 2015 йилнинг декабрь ойида Жозе Альдони нокаутга учратиб, ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.

Бироқ 27 ноябрь куни Конор Макгрегор Жозе Альдога қарши мажбурий жанг ўтказишдан бош тортгани учун ярим енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум этилди.

Маълумот учун, 28 ёшли Макгрегор фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Шу вақтгача у 23 та жанг ўтказиб, 20 тасида (17 тасида нокаут билан) зафар қучган ва 3 тасида мағлубиятга учраган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:49, 01.12.2016.
Ўқилди: 10185 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик