Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Флорентино Перес: «Эл-класико — халқаро аҳамиятга эга ўйин»

Баҳо:
+ | -

«Реал» президенти Флорентино Перес «Барселона»га қарши бўладиган ўйин арафасида интервью бериб ўтди.

«Эл-класико — оддий ўйин, деб айта олмайман. Бу жуда муҳим ўйин. Унинг аҳамияти юқори. Бу учрашув халқаро аҳамиятга эга. Худди жаҳон чемпионати финали каби бу баҳсни жаҳон бўйлаб юз миллионлаб мухлислар томоша қилишади. Испаниянинг икки жамоаси шундай қизиқишни юзага келтиргани — ақлбовар қилмас иш.

Албатта, Барселонада ғалаба қозониш ёқимли. Бу жуда муҳим. Ахир навбатдаги 3 очко Ла лигада ўрнимизни янада мустаҳкамлайди. Ушбу мавсумда биз чемпион бўлишни истаймиз.

Зайниддин Зидан жамоани қабул қилиб олганига деярли 1 йил бўлди. У чемпионатда 1та, Чемпионлар лигасида битта ўйинда ютқазди холос.

Зидан футболчи сифатида клуб тарихини ўзгартира олганини ҳамиша айтиб келганман. Энди эса у мураббий сифатида ҳаётимизни ўзгартирмоқда. У жамоада юқори обрўга эга. Футболчилар уни ҳурмат қилишади.

Биз Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, 2014 йилги натижани такрорлашни истаймиз. Бу бизнинг энг асосий мақсадимиз. Агар совринлар қўлга киритилса, жамоа янада кучаяди. Боиси, биз юз йилликнинг энг яхши клуби бўлишни истаймиз.

Биз мавсумнинг энг асосий соврини йўлидамиз. Жамоа 32та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Ўйлайманки, мағлубиятсиз ўйинлар серияси давом этади. Мен Зидан ва ўйинларини биламан, улар тўғри йўлдан кетишмоқда», — дейди Перес.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:41, 02.12.2016.
Ўқилди: 7489 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.