«Реал» президенти Флорентино Перес «Барселона» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Класико – оддий ўйин эмас, муҳим ўйин. У халқаро аҳамиятга эга, чунки уни худди ЖЧ финалидек миллионлаб одамлар томоша қилади. Испаниянинг икки клуби бу ўйин атрофида катта қизиқишни юзага келтирганини англасанг, қойил қоласан.
Албатта, Барселонада ғалаба қозонсак яхши бўларди, чунки навбатдаги уч очко лигадаги имкониятларимизни янада мустаҳкам қиларди. Жорий мавсумда чемпион бўлиш – асосий мақсадимиз.
Зиданнинг келганига деярли бил йил бўлди. У чемпионатда ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам бир ўйинни ютқазди холос. Зидан футболчи сифатида тарихимизни ўзгартирган эди, энди мураббий сифатида шу ишни қилмоқда. У жуда яхши ишламоқда, жамоа ҳам уни ҳурмат қилади.
Биз 2014 йилдаги натижани такрорламоқчимиз. Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчимиз. Биз юз йилликнинг энг яхши клуби бўлишни хоҳлаймиз.
Биз жорий мавсумдаги барча совринларни қўлга киритиш йўлидан боряпмиз, жамоа 32 ўйиндан буён ютқазмаяпти. Бу нарса ўзгармай қолади деган умиддаман, чунки Зидан ва йигитлар тўғри йўлдан бормоқда» - деди Перес.