“Локомотив” жамоаси учун ортда қолган мавсум жуда омадли кўриниш олди. “Темирйўлчилар” 2016 йилда узоқ кутилган чемпионликка эриша олишди. Қолаверса, жамоа кубок баҳсларида ҳам ғалаба қозониб, олтин дублни расмийлаштирди.
Ана энди мавсум якунларини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Кеча “Локо”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабалари ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса “Темирйўлчилар” сафида кимлар ҳакамлар томонидан энг кўп огоҳлантирилгани билан таништириб ўтамиз.
Таъкидлаш жоизки, олий лига доирасида “Локомотив” футболчиларига ҳакамлар томонидан жами 45 марта сариқ карточка кўрсатилди. Энг кўп огоҳлантирилган футболчи эса – жамоанинг тиниб-тинчимас ёш ярим ҳимоячиси Икром Алибоев бўлди. Икром ҳаммаси бўлиб 8 марта сариқ карточка олди. Кейинги ўринларда эса Сервер Жепаров ҳамда Марат Бикмаев 6 тадан сариқ карточка билан жойлашишган. Ҳимоячилар ичида энг кўп сариқ карточка олган футболчи эса Ислом Тўхтахўжаев бўлди. У ҳакамлар томондан 4 марта огоҳлантирилди. Дарвозабонлар орасида эса Игнатий Нестеровга 2 бор сариқ карточка кўрсатилди.
ЭНГ КЎП САРИҚ КАРТОЧКА ОЛГАН ФУТБОЛЧИЛАР:
И. Алибоев – 8та
С. Жепаров – 6 та
М. Бикмаев – 6 та
И. Тўхтахўжаев – 4 та
Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Локомотив” жамоаси футболчилари 6 та ўйинни “қуруқ” тарзда ўтказишди. Яъни 6 та ўйинда жамоамиз аъзоларига ҳеч қандай карточка кўрсатилмади.
Қизил карточкалар ҳақида гап кетганда эса, “Локо” ўйинчилари мавсум бўйи икки мартагина майдондан четлатилганини таъкидлаш керак. Биринчи даврада “Металлург” билан бўлган баҳсда Игнатий Нестеровга қизил карточка кўрсатилган бўлса, иккинчи даврадаги бекободликларга қарши кечган беллашувда Икром Алибоев майдондан четлатилди. Ўйинчиларимизга бошқа матчларда қизил карточка кўрсатилмади.
ҚИЗИЛ КАРТОЧКАЛАР:
И. Алибоев (29- тур, “Металлург”)
И. Нестеров (14- тур, “Металлург”)