Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Футбол тарихидаги энг тезкор белгиланган пенальтидан урилган гол «Шапекоэнсе» хотирасига бағишланди (видео)

Баҳо:
+ | -

Руминия чемпионати 18-тур марказий ўйинида Бухарестнинг икки клуби – «Динамо» ва «Стяуа» ўзаро баҳс олиб борди. Бухарест дербиси мақомида ўтган учрашувда ноодатий ҳолат қайд этилди.

Учрашувнинг 9-сониясидаёқ ҳакам томонидан «Динамо» дарвозасига пенальти белгиланди. «Динамо» футболчиси ўз жарима майдончасида «Стяуа» аъзосини йиқитгани учун ҳакам шундай қарорга келди.

«iSport.ua»нинг хабар беришича, бу футбол тарихидаги энг тезкор белгиланган пенальти бўлиб чиқди. 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширган «Стяуа»нинг бразилиялик ҳужумчиси Фернандо Болдрин мўлжалда адашмади ва гол муаллифига айланди.

Шундан сўнг, Фернандо Болдрин Колумбиядаги авиаҳалокатга учраган Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол клуби эмблемаси туширилган футболкани боши узра кўтариб, ўз голини авиаҳалокат қурбонларига бағишлади.

Қайд этиш жоиз, «Стяуа» учрашувда эрта гол урганига қарамай, якунда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:24, 03.12.2016.
Ўқилди: 10850 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик