Гвардоила шогирдлари чиройли ўйин кўрсатишди, учрашувда тўлиқ устунликка эришишди. Мезбонлар жуда кўплаб имкониятларга эга бўлишди. Аммо вазиятларни кўкка совуриш бўйича "шаҳарликлар" бу ўйинда "ғолиб" чиқишди.
Шунга қарамай, биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Кехиллнинг автоголи эвазига "Сити" ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим бошида, юқорида айтганимиздек, мезбонлар иккита 100 фоизли имкониятдан фойдалана олишмади. Агуэронинг бўш дарвозага берган зарбасини Кэхилл қайтарган бўлса, Де Брюйне 4 метрдан бўш дарвозага зарба бериб, тўсиннни нишонга олди.
"Челси" эса 3 марта рақибни қарши ҳужумда ушлади ва имкониятлардан ўта самарали фойдаланди. Баҳснинг 60, 70 ва 90-дақиқаларида Диего Коста, Виллиан ва Эден Азар дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилишди. Клаудио Браво бу зарбаларнинг бирортасини ҳам қайтара олмади.
Дарвоқе, айрим вазиятларда ўйин ҳакам "Сити" фойдасига қарорлар чиқрмади. Шу боис бўлса керак ўйин сўнгида жанжал юзага келди ҳамда Агуэро ва Фернандиньо майдондан четлатилди.
Шу тариқа, "Челси" ўз очколарини 34тага етказди ва яққол пешқадам бўлиб олди.
АПЛ, 14-ТУР
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "ЧЕЛСИ" - 1:3
Голлар: 1:0 – 45, автогол Кэйхилл, 1:1 – 60 Диего Коста, 1:2 – 70 Виллиан, 1:3 – 90 Азар.
Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Стоунз (Ихеаначо, 78), Коларов, Сане (Клиши, 69), Фернандиньо, Сильва, Навас, Гюндоган (Туре, 76), де Брюйне, Агуэро.
Челси – Куртуа, Кэйхилл, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Канте, Мозес, Педро (Виллиан, 50), Фабрегас, Азар (Батшуайи, 90), Диего Коста (Чалоба, 85).
Огоҳлантиришлар: Отаменди (17), Канте (49), Навас (81), Чалоба (90),
Фабрегас (90).
Четлатишлар: Фернандиньо (90), Агуэро (90).