Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» футбол клуби ярим ҳимоячиси Альваро Домингес белидаги муаммо туфайли фаолиятини якунлади. Бу ҳақда испаниялик футболчи Facebook’даги саҳифасига жойлаган видеомурожаатда маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Шумхабар, мен 27 ёшимда спорт билан шуғуллана олмайман. Бугун футбол ва мухлислар билан хайрлашишга мажбурман», – деди Домингес.
Домингес икки марта белидан операция қилинган. Футболчининг охирги жарроҳлик амалиёти шу йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтди.
Испаниялик ярим ҳимоячи видеомурожаатда тикланиш учун барча усулларни қўллаб кўрганини, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаганини айтди.
Альваро Домингес 2015 йилнинг ноябрь ойидан буён майдонга тушмаяпти. Испаниялик футболчи 2012 йилда «Атлетико»дан «Боруссия М» клубига ўтганди.