Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Скелетон бўйича Латвия терма жамоаси Россиядаги жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Скелетон бўйича Латвия терма жамоаси 2017 йил февраль ойида Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бормайди, деб хабар бермоқда «Ведомости».

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мустақил комиссиясининг эълон қилинган иккинчи ҳисоботидан кейин Латвия термаси шундай қарорга келди.

«WADA ва Халқаро олимпия қўмитаси биринчи марта ‘тоза бўлмаган’ спортчилар ҳақида маълум қилганидан буён кўп вақт ўтди. Скелетончилар ва ушбу спорт турининг бир қисми бўла туриб, вазиятни яхшилаш имкони борлигини сезяпмиз.

Халқаро бобслей ва скелетон федерацияси янги ахборотни ўргангунига қадар, биз қўлимиздан келган ишни қиламиз. Биз бошқа трассалардаги жаҳон чемпионатларида иштирок этамиз, аммо Сочидаги биринчиликка бормаймиз», – дейилади жамоа хабарида.

Аввалроқ скелетон бўйича амалдги жаҳон чемпиони Мартинс Дукурс ва мураббий Дайнис Дукурс Россиядаги жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкинлиги айтилганди. АҚШ терма жамоаси аъзолари ҳамда британиялик Элизабет Ярнольд ҳам Сочидаги ЖЧга бормаслик ҳақида ўйлаётганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:05, 12.12.2016.
Ўқилди: 7673 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик