Колумбияда 29 ноябрга ўтар кечаси бортида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футболчилари бўлган самолётнинг ҳалокатга учрашидан сўнг омон қолган клуб аъзоси Алан Рушель юра бошлади. Бу ҳақда «iSport.ua» хабар бермоқда.
Бир ҳафта аввал фалаж бўлиб қолган 27 ёшли ҳимоячи оёққа туриб, тикланиш жараёнини бошлаб юборди. «Соғайиш жараёни яхши ўтаётганини маълум қилмоқчиман. Тез орада Бразилияга қайтиб, у ерда тикланиш жараёнини якунлайман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Мени ғамхўрлик ва муҳаббат қуршаб олди. Яна бир марта барчага ташаккур», – деди футболчи.
Алан Рушель авиаҳалокатда омон қолган камсонли кишилардан бири. Авиаҳалокатда «Шапекоэенсе»нинг 27 нафар жамоа аъзосидан 23 нафари воқеа жойида ҳалок бўлганди. Алан Рушелдан ташқари захира дарвозабони Жексон Фолманн ва ҳимоячи Хелио Сампер Нето омон қолган. Асосий дарвозабон Маркос Данило эса шифохонада жон берган эди.