"Лестер" яримҳимоячиси Риёд Маҳрез Африка қитъасининг 2016 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилгани хусусида фикр билдирди.
"Африкалик футболчилар учун бу катта аҳамиятга эга, шцнинг учун жуда хурсандман ва фахрланяпман. Совринларга эга бўлиш ҳар доим ёқимли, бу мен учун катта шараф. Мухлисларга катта раҳмат.
Бу совринни жазоирлик футбол мухлисларига ва оилмага бағишлайман. Ўзим эса футбол ўйнашда давом этаман. Келажакда нима бўлади, кўрамиз", - дейди Маҳрез.