Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Россиядан бобслей ва скелетон бўйича жаҳон чемпионати олиб қўйилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро бобслей ва скелетон федерацияси (IBSF) 2017 йилнинг февраль ойида Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган жаҳон чемпионатини бошқа шаҳарга кўчириш ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.

«IBSF Ижроия қўмитаси ушбу қийин даврда бундай турнирни Россияда ўтказмаслик тўғрироқ бўлишига қарор қилди», – дейилади IBSF хабарида.

Хабарда қайд этилишича, жаҳон чемпионати ўтказиладиган шаҳар номи кейинроқ эълон қилинади. IBSF’нинг эълонидан сўнг Россия бобслей федерацияси ушбу қарорни қабул қилишга мажбур бўлганини маълум қилгани таъкидланмоқда.

«Вужудга келган вазиятда IBSF спорт атрофида низоларнинг пайдо бўлиши ва турнирнинг оммавий бойкот қилиниши мумкинлигига юзма-юз келиб қолди. Айни вақтда яхши ечимлар йўқ ва ҳамкасбларимиз шундай қарорга келишга мажбур бўлди», – дейилади Россия бобслей федерацияси хабарида.

Бир неча кун аввал скелетон бўйича Латвия терма жамоаси Россиядаги жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилган эди. Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мустақил комиссиясининг эълон қилинган иккинчи ҳисоботидан кейин Россия ҳукумати допинг тизимини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгач, Латвия термаси шундай қарорга келган.

Аввалроқ скелетон бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Мартинс Дукурс ва мураббий Дайнис Дукурс Россиядаги жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкинлиги айтилганди. АҚШ ва Жанубий Корея терма жамоаси аъзолари ҳамда британиялик Элизабет Ярнольд ҳам Сочидаги ЖЧга бормаслик ҳақида ўйлаётганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:06, 14.12.2016.
Ўқилди: 7689 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик