Юртимизда Ўзбекистон Кибер футбол ўйинлари ассоцияциаси томонидан PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг ташкил қилиниши ҳақида оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этилмоқда. Бутун дунёда янги спорт турига айланиб бораяётган Киберфутбол вакиллари Жаҳон чемпионатлари ва Жаҳон Гран-приларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқдалар.
Олдин хабар берганимиздек биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида клубимиз шарафини тўрт нафар киберфутболчи ҳимоя қилади. Ушбу киберфутболчилар Жаҳон чемпионатлари, Жаҳон Гран-прилари, МДҲ кубоклари, Ўзбекистон чемпионатларида энг юқори натижаларни қайд этиб келишмоқда. Ўзбекистонлик киберфутболчилар орасида соғлом рақобатни вужудга келтириш мақсадида “Локомотив” футбол клуби ўз таркибига биринчилардан бўлиб легионер киберфутболчини жалб этди. Ушбу киберфутболчи FIFA16 ўйинларида бир неча йирик мусобақаларда ғолиб бўлган Украиналик Loko.Dancing_ace ники остида ўйновчи Евгений Горбенко. Евгений жамоамиз билан профессионал шартнома имзолади ва 13 рақам остида Биринчи Лига мусобақаларида иштирок этади.
PCFL (Professional Cyber Football League) лигасини ривожланишида “Локомотив” футбол клуби ҳам ўз ҳиссасини қўшган ҳолда Ўзбекистон Кибер футбол ўйинлари ассоцияциаси билан яна бир нечта йирик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.