«Валенсия» ҳимоячиси Жоау Канселуни «Барселона»га қўйиб юборишни истамаяпти.
A Bola хабарига кўра, клуб португалиялик футболчини маошини ошириб, уни жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда.
Канселунинг «Валенсия» билан тузган шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Унинг товон пули 30 млн еврога тенг.