Кириш Регистрация

Саудия Арабистони термасининг собиқ ўйинчиси допинг туфайли 4 йилга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони терма жамоасининг афсонавий футболчиси Муҳаммад Нур тақиқланган моддаларни қабул қилгани учун 4 йилга дисквалификация қилинди, дея хабар беради L'Equipe.

Ноябрь ойида "Ал Иттиҳод" (Жидда) футболчисининг қонидан амфетамин топилган. Саудия Араьистони футбол федерацияси уни тўрт ойга дисквадлификация қилган эди, аммо ФИФА Лозаннадаги спорт арбитраж судига мурожаат қилиб футболчига қаттиқроқ жазо беришга эришди. CAS Нурни тўрт йилга дисквалификация қилди.

Қизиғи шундаки, 38 ёшли футболчи шу йилнинг ёзида фаолиятини тугатган. Аммо "Ал Иттиҳод" йил охирида унинг шарафига хайрлашув учрашуви ташкил этиб, бу ўйинга "Атлетико"н чақирмоқчи эди. Энди бу лойиҳа амалга ошмайдиган бўлиб турибди.

Муҳаммад Нур Саудия терма жамоасида 96 учрашув ўтказган ва 8та гол урган.

Манба: sportarena.com
Киритилди: 06:39, 16.12.2016.
Ўқилди: 8942 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7126]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3470]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3249]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3036]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2180]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2173]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2073]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2022]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2003]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик